Хоразм вилояти Хонқа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида тумандаги умумий ўрта таълим мактаби АКТ мутахассисларига таълим муассасаларининг веб-сайтларини ишчи ҳолати билан таъминлаш ва уни юритиш бўйича семинар тренинг ўтказилди.
2025 йил 22 апрел куни Хоразм вилояти Хонқа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида тумандаги умумий ўрта таълим мактаби АКТ мутахассисларига таълим муассасаларининг веб-сайтларини ишчи ҳолати билан таъминлаш ва уни юритиш бўйича семинар тренинг ўтказилди. Семинар тренингда Хоразм вилояти ҳокимлиги "Рақамли ривожланиш бўлинмаси" ДМ лойиҳа менджери И.Мадримов ва Р.Қазақовлар иштирок қилишиб тумандаги 52 та умумий ўрта таълим мактаби АКТ мутахассисларига веб-сайт билан ишлаш юзасидан маълумотлар бериб ўтишди ва масъул ҳодимларга таълим муассасаларининг веб-сайт логин пароллари далолатнома асосида топширилди. Семинарда 52 нафар умумий ўрта таълим мактаби масъул ҳодимлари ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 1 нафар ходим жами 53 нафар иштирокчи иштирок қилдилар.








Fikringizni yozib qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi.
* - Majburiy maydonlar.